Суриядан отилган ракета Тошкент қишлоғи яқинига қулади

02.07.2019 | Жаҳон | 10018

Суриядан отилган ракета Шимолий Кипрдаги Тошкент қишлоғи яқинига келиб тушди, деб ёзади BBC.

Шимолий Кипр ташқи ишлар вазири Қудрат Озерсой ракетанинг Исроил ҳарбий ҳаво ҳужумига қарши Сурия ҳаводан мудофаа тизимидан учирилган бўлиши мумкинлигини маълум қилган. Мўлжалдан адашган ракета 1 июль ярим тунда Сурия қирғоқларидан 225 километр олисдаги Тошкент қишлоғига бориб қолган. Ракета урилиши ортидан маҳаллий ўрмонда ёнғин бошланган.

Мавжуд маълумотларга қараганда, тошкентликлардан ҳеч ким бу ҳодиса туфайли зарар чекмаган.