Саида Мирзиёева: Турмуш ўртоғимнинг мустаҳкам елкаси ҳамда фарзандларимнинг қайноқ меҳри менга куч бағишлайди

02.07.2019 | Ўзбекистон | 6087

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева Facebook’даги саҳифасида оиланинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида қисқача фикрлари билан ўртоқлашди.

«Йиллар шу даражада шиддат билан ўтиб кетаяптики, ушбу суратга ҳам мана 6 йил бўлибди. Чарчаган чоғимда ёки бирон бир масала ечимида қийинчиликларга дуч келганимда турмуш ўртоғимнинг мустаҳкам елкаси ҳамда фарзандларимнинг қайноқ меҳри менга янада куч бағишлайди.

Бизнинг ҳар бир қароримиз оилаларимиз фаровонлиги, фарзандларимиз бахти ва қувончига сабаб бўлиши керак. Аслида инсондан ўзи шу қолар экан. Йиллар шиддат билан ўтиб кетмоқда...» — дейилади постда.