Тақиқланган ташкилотлар таркибига адашиб кириб қолган 5 киши жиноий жавобгарликдан озод қилинди

03.07.2019 | Жамият | 4667

Бош прокуратурада жорий йил 2 июль куни Бош прокурор раислигида Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон фуқароларининг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Республика идоралараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда тақиқланган ташкилотлар таркибига адашиб кириб қолган фуқароларнинг жиноий жавобгарликдан озод этишни сўраб тақдим этган мурожаатлари кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунига кўра, комиссия 5 нафар шахсни жиноий жавобгарликдан озод этиш ҳақида хулоса қилди. Шунингдек, уларни Ўзбекистонга қайтариш, ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, бандлигини таъминлашга кўмаклашиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Бугунги кунда ушбу масала бўйича келиб тушган яна 8 та мурожаат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда.