Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Швейцария Ўзбекистонга 555 млн доллар қайтаришни тўхтатиб қўйди
4.07.2019 12:13,  
21

Гулнора Каримованинг манфаатларини ҳимоя қилаётган швейцариялик юрист Грегуар Манжа Швейцария Гулнора Каримованинг соғлиғига боғлиқ муаммолар сабаб 555 миллион долларни Ўзбекистонга қайтариш жараёнларини тўхтатиб қўйганини маълум қилди. Бу ҳақда юристнинг Twitter’даги аккаунтига таяниб, «Podrobno.uz» хабар берди.

«Швейцария федерал судидаги учинчи йирик ғалаба. 555 миллион долларни қайтариш дарҳол тўхтатилди. Ўзбекистон бизнинг мижозимизни қамоқда сақлашни тўхтатмас экан, ҳамкорлик бўлмайди. Унга янада кўпроқ босим ўтказишмоқда. Каримованинг ҳаёти хавф остида», — деб ёзади Манжа.

Адлия вазирлиги Гулнора Каримова сақланаётган Тошкент вилоятидаги аёллар колониясида ўрганиш ўтказишни бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримованинг маълум қилишича, онаси сақланаётган ёмон шароит ва унга тиббий ёрдам кўрсатилмаётгани Швейцариянинг пулларни Ўзбекистонга қайтаришига тўсқинлик қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан