Янги ўқув йили учун қабул квоталари сони кескин равишда оширилди

04.07.2019 | Илм-фан | 5180

Ўзбекистонда янги ўқув йилида ОТМларга қабул квоталари қарийб 20 фоизга оширилиб, 120 мингдан ортиқ абитуриент талабаликка қабул қилинади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

Ривожланаётган соҳалар учун зарур бўлган ҳамда иш берувчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларига қабул амалга оширилмоқда.

Жумладан, Андижон давлат университида 8 та янги бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 2 та янги магистратура мутахассисликларида қабул амалга оширилади.

Андижон машинасозлик институтида эса 3 та янги бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 2 та магистратура мутахассислигида қабул амалга оширилади.