Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Истанбулда 2 ўзбекистонлик вафот этди
4.07.2019 20:05,  
13

2019 йил 27 июнь куни Истанбул шаҳрида (Туркия) 1993 йил 22 майда туғилган Ўзбекистон фуқароси Акмал Равшанович Мамиржанов вафот этган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Бош консулхонаси берган маълумотга таяниб хабар қилмоқда.

А.Мамиржановнинг соғлиғи у бассейнга борган пайтда ёмонлашган ва касалхонага ётқизилган.

Шунингдек, 2019 йилнинг 30 июнь куни Истанбул шаҳрида велосипеддан йиқилиш натижасида бошидан жароҳатланиши оқибатида 1967 йил 5 февралда туғилган Ўзбекистон фуқароси Зулфияхон Давлатовна Шарафуддинова ҳам вафот этган.

Бош консулхона қайд этилган ҳолатларни назоратга олган ва ўзбекистонликларнинг жасадларини дафн этиш учун ватанга жўнатиш борасида уларнинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатди.

Консуллик-ҳуқуқий департамент марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Истанбул шаҳридаги мамлакат Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан