Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги янги қонун қабул қилинади
5.07.2019 10:37,  
44

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида янги таҳрирдаги Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қонун лойиҳасида қуйидаги янгиликлар назарда тутилмоқда:

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи сифатидаги ҳуқуқий мақоми белгиланмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг ҳозирги ижтимоий-сиёсий ҳаётга мувофиқ ҳолда ҳокимият тармоқларининг бўлиниши ва ҳамкорлиги, очиқлик ва шаффофлик каби янги принциплари назарда тутилмоқда;

Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодиёт, бюджет, молия, пул-кредит сиёсати; ижтимоий, маданий-гуманитар, экология; ҳудудларни ривожлантириш; ташқи сиёсат; инвестициялар ва ташқи иқтисодий фаолият; ахборот технологиялари ва коммуникациялари; жамоат тартибини сақлаш, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларидаги ваколатлари белгилаб берилмоқда;

Ҳукумат фаолиятини ташкил этишнинг янги иш услублари, шу жумладан, ҳудудларда Вазирлар Маҳкамасининг мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби назарда тутилмоқда;

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Ҳукумат аъзоларининг ваколатлари ва жавобгарлиги, шунингдек, уларни лавозимга тайинлаш

ва озод этиш тартиби белгиланмоқда;

Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда сиёсий партиялар билан ўзаро муносабатларининг хусусиятлари белгилаб берилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини ўтказиш тартиби, Ҳукумат ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар рўйхати мустаҳкамланмоқда;

Ҳукумат аъзолари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг ижтимоий ҳимояси кафолатлари белгиланмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, хусусан, ҳукумат фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш тартиби белгиланмоқда.

Юқоридаги қонун лойиҳаси қабул қилиниши билан:

Вазирлар Маҳкамаси ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги, самарали усуллари ва замонавий механизмлари жорий этилади;

Ҳукумат аъзоларининг давлат сиёсати амалга оширилиши ва бириктирилган соҳаларда аниқ натижаларга эришиш учун шахсий масъулияти оширилади;

Вазирлар Маҳкамасининг тармоқ ва соҳалардаги ваколатлари аниқ белгилаб берилган ҳолда, унинг ушбу соҳаларни ривожлантириш бўйича жавобгарлиги кучайтирилади;

ушбу муносабатларни тартибга солувчи турли даражадаги қонун ҳужжатлари тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунда мужассамлашади;

соҳага доир ҳуқуқни қўллаш амалиётининг аниқ ва бир хилда бўлиши таъминланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан