Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Tashkent City᾽да Марказий Осиёдаги энг баланд бино қурилиши бошланди (фото)
5.07.2019 10:40,  
394

Бўлажак Tashkent City ҳудудидаги Lot№4 қурилиш жадал суръатлар билан олиб борилмоқда. Ушбу объект Марказий Осиёдаги энг баланд бино бўлади, деб хабар қилмоқда Sputnik.

Murad Buildings компанияси раҳбари Мурад Назаровнинг сўзларига кўра, Tashkent City ҳудудида бир ярим гектардан ортиқ майдонда баландлиги 215 метрдан ошадиган осмонўпар бино қурилади. Ушбу Марказий Осиёдаги энг баланд бино 50 қаватдан иборат бўлади.

Мазкур объектнинг расмий номи 15 августдан сўнг эълон қилинади.

“Осмон барча учун” шиори остида қурилаётган бу лойиҳадан хоҳлаган инсон ўз масканига эга бўлиши мумкин.

Проект здания  МДЦ Ташкент Сити

Проект здания  МДЦ Ташкент Сити

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Tashkent City қурилиш майдонига ташриф буюриб, уни кўздан кечиргани хабар қилинган эди. Мазкур халқаро бизнес маркази саккизта лотга ажратилган ҳолда барпо этилмоқда. Шу пайтгача 7 миллион куб метр тупроқ ишлари бажарилиб, элликдан зиёд бинога мустаҳкам пойдевор яратилди. Бугунги кунда бетон каркаслар ва деворлар қуриш, муҳандислик тармоқлари тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан