Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадқиқотчилар сут маҳсулотлари қандай жиддий касалликлардан ҳимоя қилишини аниқлашди
5.07.2019 16:26,  
106

Гранада ва Мадрид университети олимлари сут ва ундан тайёрланган маҳсулотларни меъёрида истеъмол қилиш баъзи жиддий касалликларни ривожланиши хавфини камайтиришини аниқлашди.

Mутахассислар сутнинг фойдали хусусиятлари ҳақида 14 та ишни таҳлил қилишди.

Ёғсиз сут маҳсулотларни истеъмол қилиш, масалан, йогурт, метаболик синдром, иккинчи қанд касаллиги, колоректал саратон ва қовуқ саратони ривожланиши хавфини камайтиради.

Тадқиқот давомида сут остеопортик суяк ёки тос суяги синишидан ҳимоя қилмаслиги,  бироқ умуртқани мустаҳкамлаши маълум бўлди.  

Испания олимлари хулосалари бўйича “Риммарита” тиббиёт маркази бош шифокори, тиббиёт фанлар номзоди Римма Мойсенко изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, лактозани ҳазм қила олмайдиган одамлар тоифаси бор, бироқ уларга казеин тўғри келади.   

“Бу тоифадаги одамларга лактозасиз сут маҳсулотлари - творог, йогурт, қатиқ (кефир) истеъмол қилиш мумкин”, - деди Мойсенко.  

Шифокор қайси касалликларда бу маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкинлигини санаб ўтди.

“Қатиқ ичакни яхшилайди, атеросклероз, инсульт ва инфарк касаллигига моил бўлган одамларга тўғри келади. Қатиқда суякларни яхшилашга хизмат қиладиган кальций моддаси бор”, - деб таъкидлади шифокор.

Агарда одамга бу маҳсулотлар тўғри келмаса, суяклардан кальций моддаси ювилишига олиб келади.

“Бу ҳолатда сут ва сут маҳсулотларни истеъмол қилишни тўхтатиб, кальцийни бошқа маҳсулотлардан олиш керак”, - дейди Мойсенко.

Бироқ, россиялик шифокор олимларнинг фақат таркибида ёғ кам бўлган сут маҳсулотлари касалликларни олдини олиши мумкинлиги ҳақида хулоса билан рози эмас.

“Сутда ёғлилик ўрта даражада - 2,5 фоиз, творог– 5 дан 9 фоиз бўлиши керак, шунда кальций ҳазм бўлади. Шунда бу маҳсулотларнинг фойдали томони ҳақида гапириш мумкин”, - деб таъкидлади шифокор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан