Камбоджада “бойлар учун қамоқхона” пайдо бўлади

05.07.2019 | Жаҳон | 4854

Камбоджа пойтахтида қулай шароитли “хусусий” камералар билан жиҳозланган махсус қамоқхона яқин вақтларда фойдаланишга топиширади. Бу ҳақда Phnom Penh Post нашри хабар қилди.

Қамоқхонанинг янги қисмида қурилиш ишларини мамлакат ички ишлар вазирлиги белгилаган, хусусий компания олиб бормоқда.

Қамоқхонанинг бу қисми катта камералар билан жиҳозланади. Булар тўрт тоифага бўлинади: бир, икки, уч ва тўрт кишилик камералар бўлади.

Бу қулай шароитли камералар қамоқ ёки дастлабки тергов жараёнидаги пулдор кишиларга берилади. Чунки ҳозирги вақтда мамлакатдаги қамоқхоналарда 30 квадрат метрли камерада 30 ва ундан кўп маҳбус сақланиши мумкин.

Шинам камераларни ижара нархларини 45 йил давомида оператор-компания белгилайди. Пулларнинг бир қисми давлатга ўтказилди, қолган пуллар қурилиш ҳаражатлари бартараф этиш ва даромад қилиш учун олинади.

2016 йилда бу турдаги тижорат қамоқхонани қуриш, яъни етарли пули бор маҳбусларга нисбатан шинам шароитда жазони ўташи ва давлат бюджетига қўшимча даромад манбаини топиш мақсадида  қарор қабул қилинди.