Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ДХХ Афғонистонда етимликда қолиб кетган болаларни Ўзбекистонга қайтарди
6.07.2019 14:49,  
37

Ёт ғоялар таъсирига тушиб, нотўғрини ҳақ, дея қабул қиладиганлар ҳам йўқ эмас. Ана шундайлардан бири 1982 йили Андижон вилоятида туғилган Фарҳод Ҳамроқулов эди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Дастлаб у ишлаш учун Россия Федерациясига кетади. Кейинроқ турмуш ўртоғи Раъно Ҳамроқулова ва 3 нафар фарзанди — 2003 йилда туғилган Бибиойша, 2005 йилда туғилган Шерзодбек ҳамда 2009 йилда туғилган Осиёни ўз олдига чақириб олади. Экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолган Фарҳод Ҳамроқулов оиласини олиб, Озарбойжон ва Эрон орқали Покистон давлатига боради. У ерда улар «Туркистон ислом ҳаракати« халқаро террористик ташкилотига қўшилиб, бир неча йиллар мобайнида сарсон-саргардонликда ҳаёт кечиришади.

2012 йил август ойида Фарҳод Ҳамроқулов Покистон ҳукумати қўшинларининг террорчиларга қарши ўтказган ҳарбий амалиёти натижасида ҳалок бўлади. Унинг ўлимидан сўнг 3 нафар фарзанди билан бева қолган Раъно Ҳамроқулова 2013 йил «Туркистон ислом ҳаракати« террористик ташкилотининг бошқа бир аъзоси билан шаръий никоҳ қуради.

2014 йилнинг кузида эса улар Афғонистонга кўчиб ўтади ва қизи Райёна туғилади. Аммо 2018 йил Раъно Ҳамроқулова саргардонликда орттирган оғир хасталикдан вафот этади.

Давлат хавфсизлик хизматнинг хорижий ҳамкорлар билан олиб борган сай’-ҳаракати туфайли 2018 йилнинг август ойида ота-онасиз қолган болаларнинг 2 нафари — Осиё ва Райёна Ўзбекистонга олиб келиниб, бобоси ва бувиси қарамоғига топширилади.

Жорий йил май ойида Раъно Ҳамроқулованинг Андижон вилоятида истиқомат қилувчи онаси Кимёхон Жакбарованинг қолган икки нафар набирасини қайтариш борасида ёрдам сўраб Давлат хавфсизлик хизматига қилган мурожаатига асосан куни кеча Бибиойша ва Шерзодбек ҳам яқин қариндошлари бағрига қайтарилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан