Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Директорларнинг ягона мактаб формаси савдосини ташкил этиши тақиқланди
8.07.2019 09:27,  
200

Ўрта умумтаълим мактаблари директорларнинг ягона мактаб формаси савдосини ёки бошқа бичимдаги формаларни марказлашган ҳолда жорий этишни ташкил этиши тақиқланади. Мактаб формалари савдоси махсус савдо шахобчалари орқали ташкил этилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги яна бир бор эслатади.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 18 июндаги қарорига кўра, ягона мактаб формаси 2019/2020 ўқув йилидан эмас, балки 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади.

2024/2025 ўқув йилига қадар ўқувчилар мактабларга ягона мактаб формасида келишлари ихтиёрий бўлади. Шуни таъкидлаш лозимки, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳудудлар кесимида ўқувчилар учун мактаб формалари ишлаб чиқарувчи корхоналар рўйхатини эълон қилган. Ота-оналар формаларни улардан сотиб олишлари мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан