Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Туркия ўртасида мунтазам автобус йўналишлари очилиши мумкин
10.07.2019 10:23,  
38

Анқара шаҳрида Халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича ўзбек-турк қўшма комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Туркиянинг Транспорт ва инфратузилма вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги вакиллари иштирокида давлатлар ўртасида халқаро юк ташиш ҳажмини ошириш муҳокама этилган.

Бундан ташқари, бу йўналишда ўзаро рухсатномалар бериш тартибини такомиллаштириш, юк ташувлари билан боғлиқ статистик маълумотларни ўзаро алмашиш тизимини йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, давлатлар ўртасида мунтазам автобус йўналишларини очиш масаласи ҳам муҳокама этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан