Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Баъзи объектлар Миллий гвардия ходимлари томонидан қўриқланадиган бўлди
11.07.2019 13:27,  
35

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилди.

Киритилган ўзгартиришлар қўриқлаш хизмати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия органларига ўтганлиги боис баъзи объектларни қўриқлашга Миллий гвардия органлари масъул эканлигини назарда тутади.

Хусусан, алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлганларни мажбурий даволашга ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларини, дипломатик ваколатхоналарни қўриқлаш шулар жумласидандир.

Шунингдек, ов ва спортга мўлжалланган ўқотар қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини, шунингдек тиғли қуролни (пичоқларнинг миллий турларидан ташқари) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолияти эндиликда Миллий гвардия органлари томонидан лицензияланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан