Чехиядаги санаторийда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

11.07.2019 | Жаҳон | 5009

Ўзбекистон Берлин шаҳридаги элчихонаси  маълмотига кўра, 2019 йил 10 июнь куни Чехиянинг Карлови Вари шаҳридаги санаторийлардан бирида Ўзбекистон фуқароси Н.Ж. вафот этди.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

Айни пайтда элчихонанинг консуллик бўлими марҳумнинг қариндошлари ва Прага шаҳридаги ўзбек диаспораси вакиллари билан биргаликда консуллик-ҳуқуқий масалаларни, жумладан жасадни ватанга юборишни ҳал қилмоқда.