Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пойтахт бозорларидаги камералар биринчи кунда 782 нафар қоидабузарни «қўлга туширди»
11.07.2019 17:46,  
16

«Тошкент савдо маркази», «Бек Топи», «Чилонзор буюм бозори» ва «Ўрикзор» бозорлари яқинида Тошкент автомобиль ҳалқа йўлига ўрнатилган автоматлаштирилган камералар биринчи иш кунида ҳайдовчилар «Тўхташ» ва «Тўхтаб туриш» йўл белгиларини менсимаган 782 та ҳолатни қайд этди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

3.27 белгиси остида автомобилни тўхтатиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128−6-моддасига мувофиқ ЭКИҲнинг 3 бараваригача (608 190 сўм) жарима солинишига сабаб бўлиши мумкин. ИИББ матбуот хизмати маълумотларига кўра, пойтахт бозорлари — тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари бузилиши нуқтаи назаридан энг ўткир муаммолардан бири ҳисобланади.

Камералар 10 июлдан ишга тушди. Улар 360 даражага ўгирила олади. Автомобиль мумкин бўлмаган жойда тўхтагач, видеокамера автомат тарзда (инсон аралашувисиз) вақтни ва «қоидабузар» автомобилнинг давлат рақамини қайд этади. Маълумотлар онлайн-тарзда базага йўналтирилади, у ерда эса AutoCon-SC/M дастурий таъминот жарима солиш бўйича қарорни шакллантириб, уни «Ўзбекистон почтаси"га қоидабузарга жўнатиш учун йўллайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан