Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






UzAuto Motors: Ўзбекистонда «автомобиллар қабристони» борми? Автомобилларнинг яроқлилик муддати қанча?
12.07.2019 10:09,  
84

«Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти ва UzAuto Motors компанияси ташаббуси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тасдиқланган медиа-режа асосида пресс-тур ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги веб-сайтида маълум қилинган.

Сафар якунида UzAuto Motors (собиқ GM Uzbekistan) заводида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда автомобилсозлик Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоғи экани, масалан, ўтган йили «Ўзавтосаноат» АЖ корхоналари ишлаб чиқариш ҳажмининг бутун мамлакат саноатидаги ҳиссаси учдан бирга тенг бўлгани қайд этилди.

UzAuto Motors компанияси эса 2019 йилда асосий эътиборни маҳсулот сифати ва мижозларга хизмат кўрсатиш даражасини оширишга қаратаётгани айтилди.

ОАВ вакиллари сифат билан бирга иқтисодий мувозанатни сақлаб қолиш, оқилона нарх сиёсатини юритиш билан боғлиқ масалаларни кўтарди. Жумладан, журналистлар Ўзбекистонда автотранспорт воситалари учун утилизация йиғимларини жорий этиш режаланаётгани, шунга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани хусусида тўхталиб ўтди.

«Қонун қабул қилиниб, утилизация йиғимлари жорий этилган тақдирда ҳам бизнинг заводда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархи ошмайди, — деди UzAuto Motors бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов. — Агар Ўзбекистонда утилизация жараёни йўлга қўйилса, катта ютуқ бўлади. Бу худди trade-in амалиётига ўхшаш жараён. Яъни, фойдаланишда бўлган автомобилни утилизация учун топшириб, янгисига ёки нисбатан камроқ масофа босган машинага муайян қўшимча тўлов асосида алмаштириш имкони бўлади».

«Ўзавтосаноат» бошқарма бошлиғи Шавкатбек Алимов утилизация йиғими тўғрисидаги қонун лойиҳаси тайёрланганидан хабари борлигини ва бу тўғри қадам эканини таъкидлади.

«Мақсад битта — экологияни асраш, — деди Шавкатбек Алимов. — Асака шаҳридаги автомобиль заводи фаолияти бошлангандан буён GM Uzbekistan компанияси, яъни ҳозирги UzAuto Motors томонидан 3 миллион 155 минг 650 та автомобиль ишлаб чиқарилди, ички бозорда 2 миллион 150 мингдан зиёд автомобиль сотилди. Тасаввур қиляпсизми, шунча автомобиль кўчаларимизда юрибди, уларнинг орасида 1996 йилда ишлаб чиқарилганлари ҳам бор».

UzAuto Motors раҳбари вазиятга ўз муносабатини билдирди.

«Ҳа, эски автомобиллар йўлларимизда жуда кўп, — деди Рустам Ражабов. — Уларнинг атроф-муҳитга, атмосферага зарар етказаётганини инкор қилиб бўлмайди. Тўғри, Ўзбекистонда «автомобиллар қабристони» йўқ, ҳозирча. Лекин утилизация масаласига жиддий эътибор қаратиш фурсати етди. Эски автомобиллардан, уларнинг таркибий қисмларидан зарарли моддалар ажралиб чиқишини ҳаммамиз биламиз. Масалан, далага ташлаб кетилган битта аккумлятордан сизиб чиқадиган заҳарли суюқлик натижасида бутун бошли сигирлар тўдаси нобуд бўлиши мумкин».

Журналистлар автомобилларнинг яроқлилик муддати ҳақида сўради.

«Енгил автомобилларнинг яроқлилик муддати чекланмаган, — деди «Ўзавтосаноат» вакили Шавкатбек Алимов. — Йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг яроқлилик муддати эса 10 йил қилиб белгиланган».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан