Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда автокран ёниб кетди, ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди
12.07.2019 16:46,  
37

Сергелида туманидаги қурилишда юз берган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар қилмоқда.

“12.07.2019 йил куни соат 11:49да, Сергели тумани, 8-сонли қурилиш участкасида автокран ёнган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 12:00да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 12:34 ўчирилган. Ёнғин жойига 2 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган”, - дейилади хабарда.

Электр жароҳати оқибатида автокран ҳайдовчиси вафот этган.

Ёнғин автокран ўқини (стрела) юқори кучланишдаги электр симларга тегиши оқибатида содир бўлгани тахмин қилинмоқда.

Ҳозирда ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан