Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода руҳий хаста эркак отасини 19 маротаба пичоқлаб ўлдирди
13.07.2019 16:48,  
32

1978 йилда туғилган И.Б. кекса отасидан хотинини ноўрин рашк қилиб, уни 19 маротаба пичоқлаб ўлдирган. Қотиллик 2019 йилнинг 3 апрель куни содир бўлган. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман суди раиси Жалол Садиров  маълум қилди.

Қоракўл туманининг Қуйи-Жанапар қишлоғи фуқароси И.Б. турмуш ўртоғи И.И.ни кекса отаси Ч.Б.дан рашк қилиб, у билан мунтазам равишда тортишиб келган.

Қотиллик содир бўлишидан бир неча кун олдин ўғил ҳовлидаги ошхона ва дарвозахонани бузиб, уни қайта қуриш масаласида жанжал чиқарган. Кунора бўладиган жанжалу тўполонлардан безиган кекса ота ўғлининг ақли норасолигини билгани учун ҳам у билан тортишишни эп кўрмай, ўз ётоқхонасига кирган. Худди шу вақтда ўғил ошхона пичоғини олиб, отасини қасддан ўлдириш орқали ундан гўё ўч олишни мақсад қилиб, ётоқхонага бостириб келган. Отасининг қорин олд девори чап томони, киндиги атрофи, танасининг орқа томони ва қўлларига 19 маротаба пичоқ билан урган. Кекса ота ҳодиса содир бўлган жойнинг ўзида вафот этган.

Қотил ўғилга 4 апрель куни эҳтиёт чораси тариқасида «қамоққа олиш» қўлланилган.

Дастлабки тергов жараёнида И.Б. илгари бир неча бор руҳий касалликлар шифохонасида даволаниб чиққанлиги ва руҳий касал сифатида ҳисобда турганлиги аниқланиб, суд ажримига кўра, унга нисбатан стационар суд-психиатрия экспертизаси тайинланган.

Самарқанд вилоят руҳий касалликлар шифохонасининг 41-сонли эксперт комиссияси хулосасига кўра, И.Б. ижтимоий хавфли қилмишни параноид кўринишидаги шизофрения касаллиги сабабли содир этган. Уни Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштириш тавсия қилинган. Шу сабабли унга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинган, яъни ақли норасо шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрь кунидаги «Руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 6-бандига кўра, ақли норасо ҳолатда ижтимоий хавфли қилмиши содир этган шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланганида жиноят иши жиноят белгилари таркибига кирувчи элемент субъект йўқлиги туфайли тугатилиши (ЖПКнинг 83-моддаси иккинчи банди) тушунтирилган.

Ажрим нусхаси Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББга қарашли 1-сон тергов ҳибсхонаси бошлиғига, Бухоро вилоят ИИБ 4-сонли тергов ҳибсхонаси бошлиғига ва Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонаси бош врачига ижро қилиш учун юборилган.

Маълумот учун: Ақли норасо қотил муқаддам судланмаган, «Бухоро темирйўл масофаси» унитар корхонасида ишчи бўлиб ишлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан