Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Дорихона наркотиклари» алоҳида рўйхатга киритилади
15.07.2019 00:48,  
233

Ўзбекистонда прегабалин, залеплон ва тропикамиднинг ноқонуний савдосини чеклашга қаратилган ҳужжат қабул қилинади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида (АОКА) бўлиб ўтган матбуот анжуманида Фармацевтика тармоини ривожлантириш агентлигининг Ахборот-таҳлил бўлими раҳбари Муҳаббат Ибрагимова маълум қилди.

Июнь ойи охирида «Газета.uz» Никита Макаренконинг юқорида келтирилган дори воситалари рецептсиз ноқонуний равишда сотилаётган ҳақидаги «Тошкент — кайфда» деб номланган мақолани эълон қилган эди. АОКА матбуот хизматининг хабар қилишича, матбуот анжуманида ОАВ мухбирларидан бири мақолада тилга олинган дорихоналарга нисбатан қандай чоралар кўрилаётганига қизиқди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи Муҳаббат Иброҳимова Ўзбекистонда дори воситалари икки гуруҳга: рецепт асосида бериладиган ва рецептсиз дориларга бўлинишини қайд этди.

«Сиз айтаётган дорилар рецепт билан бериладиган дорилар турига киради ва улар шифокор рецептига мувофиқ берилиши шарт. Уларни рецептсиз, даволаниш мақсадидан бошқа ҳолларда қўллаш мумкин эмас. Бу дориларни сотиб олаётганлар бошқа мақсадда харид қилаяпти, — деди Муҳаббат Иброҳимова. — Қабул қилинган меъёрий ҳужжатга кўра, дори воситаларини чакана реализация қилиш ва унинг назорат ваколати Тошкент шаҳридаги соғлиқни сақлаш бошқармасига, вилоятларда эса ҳудудий бошқармаларга берилган».

Таъкидланишича, юқорида тилга олиб ўтилган дори воситалари ҳозирда наркотик-психотроп дорилар рўйхатида турмайди.

«Бу дориларнинг биттаси кўз томчи, биттаси психотроп дори воситаси, лекин улар алоҳида назоратга олинмаган. Улар бўйича алоҳида рўйхат тузиш режаланмоқда, — деди Муҳаббат Иброҳимова. — Инсон саломатлигига ножўя таъсир кўрсатувчи шундай дориларнинг рўйхати шакллантирилгач, уларнинг ноқонуний савдоси бўйича жазо чоралари ҳам кўриб чиқилади».

Агентлик вакили бу ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тез орада алоҳида меъёрий ҳужжат қабул қилинишини айтди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан