Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Украинада президентнинг кортежи автоҳалокатга учради
15.07.2019 10:55,  
10

Украина ОАВларида президент Зеленскийнинг кортежи аварияга учрагани ҳақидаги хабарлар ва видеолар пайдо бўлди.

Ўтган дам олиш кунларида Украина президенти Запорожье вилоятига ташриф буюргани маълум. Сафардан қайтаётган президент автомобиллари автобус билан тўқнашган. ЙТҲда микроавтобус ва икки йўлтанламас автомобиллар жиддий зарар кўргани маълум.

ЙТҲнинг яна бир иштирокчиси –улкан йўловчи автобус эса йўл четига чиқиб, дарахт ва буталар орасига кириб кетган.

Хабарда айтилишига кўра, ЙТҲда ҳеч ким жабрланмаган. Зеленскийнинг ўзи ушбу кортежда бўлмаган. У Киевга самолётда қайтган экан.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан