Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алмазбек Атамбаев Қирғизистондан чиқиб кетиши мумкин
16.07.2019 12:50,  
14

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев журналистлар билан бўлган суҳбатда мамлакатни бир неча кунга тарк этиши мумкинлигини маълум қилди.

“Балки, бир-икки кунга бирор жойга зарур ишларим юзасидан борим келишим мумкин. Лекин бу учун муайян имкониятлар ва шароитлар лозим. Умид қилишмасинки, мен учиб кетаман ва мамлакатини йўқ қилишда давом этишларига имкон бераман. Бу менинг ватаним”, - дея иқтибос келтиради Атамбаев сўзларидан Sputnik.

Собиқ давлат раҳбари мамлакатни бир умрга тарк этиш нияти йўқлигини қўшимча қилган. Шунингдек, у имкони туғилса қаерга бориш келиши мумкинлигига ойдинлик киритмаган.

Аввалроқ қирғиз ОАВларида Атамбаев Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) бошқаруви раиси Андрей Бельяниновнинг таклифига биноан Россияга йўл олганлиги ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганди.

Қирғизистон парламенти 20 июнь куни махсус комиссия томонидан тайёрланган Атамбаевга қарши айбловлар рўйхатини прокуратурага топширди. Хулосага кўра, Атамбаев бир нечта жиноятларни содир этишда гумонланмоқда. Агар суд собиқ президентни айбдор деб топса, у умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкин.

Атамбаев Қирғизистон ИИВ бош тергов бошқармаси томонидан жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озодликка чиқарилиши иши бўйича гувоҳ сифатида кўрсатма бериш учун 8 ва 10 июль кунлари сўроққа чақиртирилган  эди.

Бироқ собиқ президент сўроққа боришдан бош тортиб, чақирув қоғозини ҳатто қўлига олмаслигини айтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан