Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент ҳокимлиги қарори лойиҳасига муносабат билдирди
17.07.2019 14:06,  
24

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг «Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимлар ундириш вақтинчалик тартибини белгилаш ва 2019 йил учун йиғим ставкалари тўғрисида"ги қарори лойиҳасига ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳужжат лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган эди.

Хабарда қайд этилишича, қўмита ушбу ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги «Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қароридан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқиб, Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўз таклифларини киритди.

Жумладан, ҳужжат Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси томонидан тасдиқланаётгани сабабли унинг номини шунга мувофиқлаштириш ҳамда қарор ва унинг иловасини Кенгашда кўриб чиқиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Юқорида келтирилган ҳукумат қарорининг 1-бандида ташқи реклама жойлаштириш ҳуқуқи учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланадиган миқдорда йиғим ундирилиши, бундай йиғимларни ундириш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши кўрсатилган. Шу сабабли, қарор лойиҳасининг 2-бандини «Ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини бериш учун вақтинчалик йиғимлар миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин» таҳририда баён этиш таклиф қилинди.

Шунингдек, қарорнинг 1-банди еттинчи хатбошисида ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини бериш бўйича шартномалар тузиш туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Шунга кўра, лойиҳанинг 3-бандига туман ҳокимликларига Тошкент шаҳрида (тегишли маъмурий ҳудудда) ўрнатилган ташқи реклама воситалари эгалари билан шартномалар тузиш ишларини қисқа муддатда (10 кунлик муддат ичида) якунлашни амалга ошириш вазифасини киритиш кўрсатиб ўтилди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида ташқи реклама воситалари эгалари билан шартномалар тузилмаган ва 2018 йил 1 декабрдан буён ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини бериш учун йиғимлар ундирилмаяпти.

Лойиҳанинг 4-бандида Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун 2018 йил 1 декабридан йиғиладиган йиғимларнинг 10 фоизини «Пойтахт реклама сервис» ДУК ихтиёрига, 90 фоизини Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига йўналтирилиши кўрсатилган. Бироқ Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, 2018 йил 1 декабрдан бошлаб ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини бериш учун йиғимларнинг 90 фоизи туман (шаҳар) бюджетига, 10 фоизи «Тасвирий ойина» ижодий бирлашмаси ва унинг ҳудудий филиалларига миллий ғоя ва маънавият тарғиботи тадбирларини молиялаштириш, унинг аппарати ходимларини таъминлаш учун йўналтирилиши белгиланган. Шу муносабат билан, лойиҳанинг 4-бандидаги «Пойтахт реклама сервис» ДУК" сўзларини «Тасвирий ойина» Республика ижодий бирлашмаси" сўзлари билан ўзгартириш таклифи илгари сурилди.

Лойиҳанинг 5-бандида «Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси, туман ҳокимликларига Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимларни ундириш тартиби ва йиғимлар миқдорини солиқ тўловчилар эътиборига етказилиши ва ижро этилишини таъминлаш топширилсин», деб кўрсатиб ўтилган. Лекин ҳукумат қарорида ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини бериш учун йиғимларнинг ўз вақтида ва тўғри йўналтирилиши (90/10 фоиз тақсимланиши) юзасидан тизимли назорат ўрнатиш Молия вазирлигига юклатилган. Шундан келиб чиқиб, лойиҳанинг 5-бандини: «5. Тошкент шаҳар молия бош бошқармаси Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси билан биргаликда ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини бериш учун йиғимларнинг ўз вақтида ва тўғри йўналтирилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин ва туманлар кесимида ҳар ой якуни билан Тошкент шаҳар ҳокимлигига ахборот киритиб борсин.» шаклида ўзгартириш мақсадга мувофиқ экани кўрсатилди.

Қарорнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига таъсири мавжудлиги сабабли унинг кучга кириш муддатини қайта кўриб чиқиш кераклиги белгиланди.

Юқоридагиларга асосан, «Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимлар ундириш вақтинчалик тартибини белгилаш ва 2019 йил учун йиғим ставкалари тўғрисида"ги Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгашининг қарори лойиҳасини амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштирилиши лозимлиги юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига расмий хат киритилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан