Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бюджет ҳисобидан дабдабали кеча уюштирган вазир ишдан бўшади
17.07.2019 14:50,  
14

Франциянинг экология вазири Франсуа де Рюжи давлат ҳисобидан шоҳона кечки овқат уюштиргани можароларидан сўнг учун ишдан кетди у мамлакат бош вазири Эдуар Филиппга истеъфога чиқиш ҳақида ариза қолдирган.

«Оиламга ОАВлар томонидан бўлаётган айбловлар ва ҳужумлар шароити зарур қадам ташлашимга туртки бўлди ва буни ҳамма тушунади. Шу сабабли бугун эрталаб бош вазирга истеъфога чиқиш ҳақида ариза қолдирдим», — деган де Рюжи ўзининг Facebook’даги саҳифасида.

Қайд этилишича, у бюджет маблағлари ҳисобига ўз резиденсиясида дўстлари учун шоҳона кеча ўтказган. Ўндан ортиқ ўтказилган бундай дабдабали кечаларда меҳмонларга тақдим этилган винолар бир шишасининг баҳоси 500 доллардан ортиқ бўлган.

Кейинчалик маълум бўлишича, Франсуа де Рюжи бюджет маблағидан ўзининг 63 минг еврога тенг хизмат хонасини таъмирлаган. Бундан ташқари, сиёсатчи Франция жанубидаги Нант шаҳрида давлатга тегишли уй-жойни имтиёзли ижарага олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан