Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Европа қамоқхоналари нимаси билан фарқ қилади?
18.07.2019 10:40,  
31

Ўзбекистон қамоқхоналарида яратилган шароитлар ва уларнинг Европа қамоқхоналаридан фарқи ҳақида ИИВ  Жазони ижро этиш бош бошқармаси Тарбиявий ва ижтимоий-психологик ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи  Жамшид Султонов журналистларга ҳикоя қилиб берди. 

“Ҳар бир мамлакатнинг ўзи қабул қилган стадартлари мавжуд. Дунё стандарти сифатида Европа давлатларини оладиган бўлсак, уларда жазони ўташ шарт-шароитлари умуман бошқача, жазони ижро этиш колониялари ҳам бошқача. Лекин бутун дунёда жазо муддатини ўтаётган, қамоқхоналарда сақланаётган маҳкумларга нисбатан қўлланиладиган ва улар учун яратиладиган шароитларнинг минимал стандартлари бор, бу Нелсон Мандела қоидалари деб аталади. Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассасалари мазкур Нелсон Мандела қоидаларига тўла мос келади”, — дейди Султонов.

Шу билан бирга бошқарма бошлиғи Ўзбекистон қамоқхоналарининг Европа қамоқхоналаридан фарқи ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

“Европа колониялари, қамоқхоналари маҳкумларга фақат жазони ўташ учун хизмат қилади. Яъни, у ерда уларнинг қочиб кетмаслиги, касал бўлса даволаниши, овқат билан таъминланиши кафолатланади, холос. Ўзбекистонда эса маҳкумларни тарбиялаш асосий мақсад қилиб қўйилган. Ғарб муассасаларида асосан шахсни сақлаб туриш кўзда тутилса, бизда катта эътибор тарбияга, тўғри йўлга солишга қаратилади. Тубдан фарқланадиган жиҳатимиз шунда”, - деди Султонов.

Қайд этилишича, жазо муддатини ўтаётган шахсларни қонунларга ҳурмат ва итоаткорлик руҳида тарбиялаш, улар онгида меҳнатга ижобий муносабат уйғотиш орқали келгусида такроран жиноят содир этишларининг олдини олиш, озодликка чиққач жамиятга осон мослашувини таъминлаш борасида муҳим ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни ўқитиш ва касбий тайёрлаш тизими, ўқув жараёнига масофавий таълим имкониятларини татбиқ этиш режаси ишлаб чиқилган. Шу асосда колонияларда 1 та умумтаълим ва 4 та касб-ҳунарга ўргатиш марказлари фаолияти йўлга қўйилган.

Матбуот анжуманида, шунингдек, бугунги кунда Ўзбекистондаги мавжуд тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш колонияларига жами 2 648 та видеокузатув мосламалари ўрнатилгани маълум қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан