Ўзбек эстрада юлдузларининг Гулнора Каримовага бўлган муҳаббатлари "қимматга тушди"

18.07.2019 | Ўзбекистон | 12093

Zo’rTV хусусий телеканали 12 июлдан бошлаб хонанда Жаҳонгир Позилжоновни “Xontaxta” ва “Bojalar community” кўрсатувлари, қизиқчи Ҳалима Иброҳимовани эса “Sitro shou” кўрсатуви бошловчилигидан четлатди. Хонандалар Райҳон Ғаниева ва Зиёда Қобилованинг қўшиқлари ҳам эфирдан олиб ташланган.​ Бунга уларнинг ижтимоий тармоқларда Гулнора Каримованинг озодликка чиқишини сўраб қолдирган потслари сабаб бўлган. 

Нашрларда тарқалган хабарлага кўра, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан "опа"сини соғинган артистларга “норасмий тақиқ” қўйилган.

24-25 июнь кунлари ижтимоий тармоқларда ўзбек шоу бизнесининг айрим вакиллари Гулнора Каримованинг яқин кунларда озодликка чиқишини сўраб дуо қилиш ва мадҳ этишга киришган эди. Жамоатчилик артистларнинг бу кампанияси одамларни Гулнора Каримованинг озодликка чиқишига тайëрлаш ва бу эҳтимолга ижобий муносабатни шакллантириш учун уюштирилган деб қабул қилган.