Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон фуқароси Жаҳон банки ходимига пора беришга уринди
19.07.2019 11:09,  
105

Ўзбекистон фуқароси ва "Fides Solutions" компанияси Жаҳон банки ходимига пора беришда айбланмоқда. Бу ҳақда Бутунжаҳон банкининг расмий сайтида хабар берилган.

Ўзбекистон фуқаросига нисбатан санкциялар унинг шартли равишда озод этилиши ва фаолиятига доир уч йиллик таъқиқ қўлланилишини назарда тутади.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқароси ва "Fides Solutions" компанияси Ўзбекистондаги олий таълимни модернизация қилиш лойиҳаси доирасида шартномага таъсир кўрсатиш учун Бутунжаҳон банки ходимига пора таклиф қилганликда айбланмоқда. Банк баёнотига кўра, банк ходимига лойиҳага таъсир кўрсатиши учун маълум қийматдаги нарса (нималиги аниқланмаган) таклиф этилган.

Бунга жавобан компания томонидан ҳеч қандай жавоб келиб тушмаган, шу боис Бутунжаҳон банкининг лавозимидан четлаштириш масалалари бўйича бош мутахассиси томонидан тавсия этилган санкциялар жорий йил 17 июлдан бошлаб кучга кирган.

Таъкидлаш жоизки, "Fides Solution" компанияси "1С" фирмасининг программага оид маҳсулотлари, бухгалтерия ва бошқарув ҳисоби соҳасида консалтинг хизматларни кўрсатиш, шунингдек автоматлаштирилган тизимларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш ишлари билан шуғулланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан