Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миллий гвардия ходимларига автотранспорт cотиб олишлари учун имтиёзли кредитлар берилади
19.07.2019 11:14,  
175

Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимларига мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автотранспортларни сотиб олишга имтиёзли кредитлар берилади.

Ўзбекистон Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram-каналида хабарберилмоқда.

Қарорга мувофиқ, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва махсус унвонга эга ходимларига мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автотранспортларни сотиб олишга имтиёзли кредитлар берилади.

Унга кўра, йилига 300 тагача автотранспорт сотиб олиш учун қуйидаги шартларда имтиёзли кредит берилади:

- кредит муддати – 5 йилгача;

- дастлабки бадал – автотранспорт қийматининг 20 фоизи миқдорида;

- кредит фоиз ставкаси – Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг плюс 2 фоиз миқдорида;

- кредит бўйича таъминот – сотиб олинадиган автотранспорт гаровга қўйилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан