Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон 2020-йилдан истеъмолга яроқсиз гўштлар савдосига қарши кураш бошлайди
19.07.2019 19:15,  
37

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, 2020 йилдан сифати, ветеринария нуқтаи-назаридан кафолатланган гўштларни электрон маълумотлар базаси жорий қилинади.

Бу ҳақда бугун журналистлар билан учрашувда Ўзбекистон  Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Аброр Акбаров маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik.

"Мана шу электрон маълумотлар базасига киритилмаган гўштни сотиш ҳам, ундан фойдаланиш ҳам таъқиқланади", - деди у.

Хусусан, 2020 йилдан бошлаб бозор, супер маркет ва фаст-фудларга етказиб бериладиган гўштларнинг электрон базаси бўлиши шарт этиб белгиланади.

Акбаровнинг аниқлик киритишича, ушбу электрон базалар дастури фақатгина замонавий ихтисослашган сўйиш корхоналарида ўрнатилади ва мана шундай махсус корхоналарда сўйилган ҳайвон гўштлари ушбу базага киритилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан