Ўзбекистонда жазирама иссиқ ҳаво рекордлари янгиланмоқда

20.07.2019 | Ўзбекистон | 8398

Ўзбекистонда жазирама иссиқ ҳаво иккинчи ҳафта давом этмоқда ва ҳатто янги рекодларни қайд этди, деб ёзмоқда Sputnik.

Республиканинг бир неча вилоятларида 18 июль куни янги рекордлар ўрнатилган. Хусусан, Нукусда +45 даража иссиқ бўлган. Бу 1986 йил 18 июлидаги рекорддан +1,2 даража юқори.

Бухорода эса ҳаво ҳарорати +43,2 даражагача кўтарилган бўлиб, 1995 йилги рекородга нисбатан +0,3 даражага кўп. Урганчда эса шу куни +42,6 даража иссиқлик кузатилган. Аввалги рекорд 1979 йилда қайд этилиб, +41,6 даражани ташкил этган.

Тошкентда эса ҳаво ҳарорати +42 даражадан ошмаган, шу сабабли 1997 йил 18 июлидаги +44,6 даражалик иссиқлик рекордини янгилаш учун ҳали эрта.

Метеорологларнинг маълумотига кўра, яқин кунларда ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмаяпти.