Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда жиянига нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилган, келинини пичоқ билан жароҳатлаган шахс қидирилмоқда
21.07.2019 12:05,  
151

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2019 йил 18 июндаги ҳукмига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми ва 129-моддаси 1-қисми билан судланувчи А.Р. (муқаддам икки марта судланган)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромадига ундирилган ҳолда 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ва ЖКнинг 129-моддаси 1-қисми билан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромадига ундирилган ҳолда 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида, ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромадига ундирилган ҳолда 1 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

“Jahon.uz” ахборот портали ихтиёрида мавжуд ҳужжатларга кўра, А.Р. 2019 йил 5 март куни соат 11:00 да, ўзи билан билан бирга истиқомат қилиб келаётган, 14 ёшли вояга етмаган жияни Ж.А.нинг ўн олти ёшга тўлмаганлигини била туриб, ўзининг яшаш уйи, яъни Самарқанд шаҳар, Халқлар дўстлиги кўчасида вояга етмаган Ж.А.ни қучоқлаб, қўллари билан танасининг турли жойларига тегиниб, уятсиз ва бузуқ ҳаракатлар содир этган.

Шунингдек, судланувчи А.Р. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2019 йил 5 март куни соат 18:30 да, ўзи яшаб келаётган уйнинг олдида келини Х.Г.ни, қўлида бўлган ошхона пичоғи билан кўкрак қафаси ва чап қўл кафтига кесилган енгил, соғлиқнинг бузилишига сабаб бўлган тан жароҳатини қасддан етказган.

Самарқанд шаҳар прокурори томонидан келтирилган апелляция протестида, биринчи босқич суди А.Р.га нисбатан бир қадар енгил жазо тайинланганлиги сабабли, унга нисбатан тайинланган жазони қонунга мувофиқлаштириш сўралган.

2019 йил 16 июль куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди, суд ҳукмини ўзгартириб, оғирроқ жазо тайинлашни лозим деб ҳисоблаган.
Биринчи босқич суди томонидан судланувчи А.Р.га нисбатан бир қадар енгил жазо тайинлаган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2019 йил 18 июндаги судланган А.Р. га нисбатан чиқарилган суд ҳукми ўзгартирилди.

А.Р.га  Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 129-моддаси 2-қисми билан 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 7 (етти) ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазо эса махсус тартибли колонияларда ўтаттирилиши, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан