Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда машина бошқариш учун яқин қариндошлар ўртасида ишончнома бериш бекор қилиниши кутилмоқда
22.07.2019 11:51,  
128

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўз Telegram-каналида маълум қилишича, лойиҳада 2019 йил 1 октябрдан яқин қариндошлар ўртасида транспорт воситасидан фойдаланишда нотариал тасдиқланиши шарт бўлган ишончноманинг бекор қилиниши белгиланган.

Агар ушбу фармон лойиҳаси расман имзоланадиган бўлса, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб машина ҳайдаш учун яқин қариндошларни (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) суғурта полисида кўрсатишнинг ўзи кифоя бўлади, нотариусдан ишончнома олиш шарт бўлмайди. Муҳокама 4 августга қадар давом этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан