Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорига айланди
23.07.2019 12:34,  
23

Сўнгги бир неча йил давомида Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкори Россия эди. 2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги натижаларига кўра Хитой олдинга чиқиб олган. Бу ҳақида Давлат Статистика қўмитаси хабар қилмоқда.

Хитой - ташқи савдо айланмасида улуши - 19%. Иккинчи ўринда Россия - 14% ва Қозоғистон - 8%. Айтиш жоизки 2018 йил якунларига кўра Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкори Россия бўлган бўлса, 2019 йилнинг биринчи ярмида Хитой кескин олдинга чиқиб олди. Олдинга чиқиш асосан импорт ҳисобидан юз берди.

Кейинги ўринларда эса Жанубий Корея, Туркия ва Германия жойлашган. Сўнгги ярим йилликда Корея Республикаси билан савдо айланмасининг салкам 2 баравар, Германия билан 1,5 баравар, Туркия билан - 20% ошганини кўриш мумкин.

Улардан сўнг эса Қирғизистон - ўсиш 2,5 баравар, АҚШ + 25%  ва Афғонистон - 10 % келмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу маълумотлар фақат 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигини акс этади. Йил охирига қадар вазият ўзгариши мумкин. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан