Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Борис Жонсон Британиянинг янги бош вазири бўлди
23.07.2019 16:47,  
17

Борис Жонсон Британиянинг янги бош вазири этиб сайланди. Консерваторлар партияси аъзолари орасида бўлиб ўтган овоз беришда Борис Жонсон  92 153 та овоз билан ўз рақиби Жереми Хантни (46 656 овоз) орқада қолдирди.

Жонсон эрта 24 июлдан бошлаб бош вазир вазифаларини бажаришга киришади.

Ғалабадан сўзнг илк сўзида Жонсон Тереза Мейга миннатдорлик билдириб унинг учун ушбу лавозимда ишлаш “улкан шараф  ва имтиёз” эканини қайд этди. Шунингдек янги бош вазир Брекзитни охирига етказишўни ваъда берди.

Борис Жонсон 1964 йилнинг 19  июнида Нью Йоркда туғилган. Узоқ йиллар давомида Daily Telegraph нашрида журналист бўлиб ишлаган. 2008 -2016 йилларда Лондон шаҳри мэри, 2016 – 2018 йилларда Британия ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган.

2018 йилда айнан Brexit масаласида юзага келган келишмовчиликлар туфайл Жонсон истеъфога чиққан эди. Жонсон кескин шартларда ЕИ дан чиқиш ва ўзаро савдо муносабатларда қаттиқ чекловлар қўйиш тарафдори бўлган эди. Собиқ бош вазир Тереза Мей эса ўшанда “юмшоқ брекзит” тарафдори бўлган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан