Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзгидромет” ҳаво ҳарорати пасайиши ҳақидаги хабарларни рад этди. Аномал иссиқ давом этади
23.07.2019 20:04,  
30

Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво оқими кириб келиши эвазига июль ойининг охирги ва август ойининг биринчи кунлари ҳаво ҳарорати жуда иссиқ бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.

Аввалроқ, Ўзбекистонда аномал жазирамадан сўнг ниҳоят ҳаво ҳарорати пасайиб, яқин кунларда ҳарорат кундузи +32 даража иссиқ, кечаси +18 даража илиқ бўлиши ҳақида хабар берилган эди.

«Ўзгидромет»нинг билдиришича, кейинги ҳафтанинг бошида республика ҳудудига яна иссиқ ҳаво оқими кириб келади. Шунинг учун июль ойининг охирги ва август ойининг биринчи кунлари ҳаво ҳарорати юқори бўлади.

Бизнинг Ўрта Осиё иқлими учун бу йилги июль ойи жуда иссиқ келди. Ой ҳали тамом бўлмаган бўлса-да, лекин биз бутун метеорологик кузатувлар даврида республикамизнинг кўпгина жойлари, шу жумладан Тошкент шаҳрида энг иссиқ июль ойини бошдан кечирдик деб айта оламиз.

11 июлдан бошлаб ҳаво ҳарорати меъёрдан 5-7 даражага, айрим жойларда ундан ҳам юқори бўлди. Масалан, Тошкентда максимал ҳарорат ҳар куни 40 даражадан ошди, энг жазирама кунларда 42-43 даражага етди. Республикамиз шимоли, жанубий районлари ва чўл зоналарида бундан ҳам иссиқ бўлди. Кундузи ҳарорат 44-46 даражага кўтарилди.

Бундай ҳароратларни бизнинг иқлим шароитларида одатдан ташқари деб бўлмайди, бироқ бу даврнинг узоқ давом этганлиги аномал об-ҳаво ҳодисасидир.

Бу ҳафтанинг бошидан Ўзбекистоннинг шимолий туманларига Волгабўйи ҳудудидан ҳаво оқими кириб келиши натижасида Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида, республикамизнинг чўл зоналарида ҳарорат фони бироз пасайди. Яқин кунларда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳам ҳарорат бироз пасайиб, 24—26 июль кунлари кундузи ҳарорат 37-40 даража атрофида бўлади.

Кейинги ҳафтанинг бошида республикамиз ҳудудига яна иссиқ ҳаво оқими кириб келади. Шунинг учун июль ойининг охирги ва август ойининг биринчи кунлари яна жуда иссиқ бўлади. Бироқ бу иссиқ қанчалик узоқ давом этиши тўғрисида ҳозирча айтиш қийин.

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан