Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиялик текширувчилар Ўзбекистон гилоси ва ва ўригидан витаминлар кам чиққанлигини иддао қилмоқда
23.07.2019 20:21,  
15

Россияда товар ва хизматлар сифатини текширувчи давлат ташкилоти – Роспотребнадзор ва РИА Новости журналистлари билан биргаликда шу кунларда Москва магазинларида сотилаётган бир неча меваларни текшириб кўришди.

Улар, хусусан, Ўзбекистонда етиштирилган “Баҳор” навли қизил гилос, ва “Шаллах” навли ўрикни текшириб кўришди.

Мутахассислар биринчи навбатда мевалар хавфсизлигини текширишди. Гилос ва ўрикда оғир металл тузлари пестицидлар ёки бошқа зарарли кимёвий моддалар топилмади.

Иккинчи навбатда улар мевалар таркибида С витамини, фойдали темир, кальций, магний, натрий, фосфор ва бета-каротин моддалари миқдорини аниқлашди.

Гўёки ўзбек Гилосда – темир моддаси одатдагидан кўра 6 баробар, С витамини - 3,5 баробар, калций - 3 баробар,  магний ва фосфор – 2,5 баробар кам бўлиб чиқди. Одатда 100 грам гилосда 13 грам натрий моддаси бор, лекин бу сафар 1,4 грамм чиқди. Лекин бета-каротин - нормадан 10 баробар кўп.

Ўрикда ҳам витаминлар миқдори белиганган миқдордан кам чиқди. Витамина С — 3,5 баробар, калий — 1,5 баробар, кальций ва натрий —2,5 баробар кам.

Роспотребнадзор раҳбари Анна Потапова айтишига қараганда, витаминлар етишмаслигига бир неча сабаб бўлиши мумкин. Улар орасида – қуёшли кунлар кам бўлгани, ерда минераллар миқдори камлиги ва бошқалар, деди мутахассис.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан