Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда икки йилда олтин ва кумуш қазиб олиш 300 тоннага етказилади
24.07.2019 11:23,  
20

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишни янада такомиллаштириш ва 2020–2021 йилларда минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан 2020–2021 йилларда минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастури маъқулланди.

Дастур доирасида фойдали қазилмаларнинг истиқболли майдонларини қидириш 2020 йилда 35 фоизга, 2021 йилда 40 фоизга етказилади.

2020 йилда олтин ва кумуш қазиб олиш 150 тоннага, 2021 йилда эса 300 тоннага етказилади.

Дастурни амалга ошириш учун жами 2 трлн 371 млрд 9 млн сўм маблағ ажратилади.

Қарор билан Геология-қидирув ишларини олиб боришни янада такомиллаштириш, ер қаърини оқилона ўрганиш ва ўзлаштириш, шунингдек, кон-геология соҳасининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

“Йўл харитаси” доирасида геология-қидирув ишлари ҳисоботларини тузишнинг халқаро стандартлари жорий қилинади ва фойдали қазилмалар захиралари JORC Кодексига мувофиқ тасдиқланади.

Қаттиқ фойдали қазилма майдонлари ва конлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш учун ягона электрон онлайн платформа ишга туширилади.

Стратегик муҳим турдаги қаттиқ фойдали қазилмаларни ўзлаштириш учун инвестицияларни жалб қилиш бўйича Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Лойиҳада фойдали қазилмаларни қидириш ва аниқлаш ҳуқуқи учун имтиёзли бонус ставкалари қайта кўриб чиқилади.

Шунингдек, инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бутун даврида солиқ қонунчилигининг ўзгармаслиги кафолатлари таъминланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан