Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мўғулистондан Ўзбекистонга гўшт олиб келиш йўлга қўйилади
24.07.2019 12:26,  
13

Ветеринария давлат қўмитаси “Мўғулистон Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳасини тайёрлади.

Унда Мўғулистон Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қуйидаги чора-тадбирлар тўғрисидаги таклифлар баён этилган:

- Ўзбекистон Республикаси ҳамда Мўғулистон Республикаси ўртасида ҳаво йўллари ва бошқа транспорт коридорларини ташкил этиш;

- Ўзбекистон Республикасидан Мўғулистон Республикасига қуруқ ва ҳўл меваларни, полиз, узум ва бошқа маҳсулотларни етказиб беришни йўлга қўйиш;

- Мўғулистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳамда бошқа зарур турдаги хом-ашёларни олиб келишни ташкил этиш.

““Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Мўғулистон Республикасига ҳаво йўллари коридорини бир ой муддатда ташкил этсин ҳамда маҳсулотларни ташиш ва ушбу давлатдан гўшт ва гўшт маҳсулотларини олиб келишда кўрсатиладиган хизматларни мақбул нархларда амалга оширсин”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Лойиҳада айтилишича, транспорт вазирлиги Мўғулистонга маҳсулотларни экспорт қилиш, шунингдек ушбу давлатдан гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳамда бошқа зарур турдаги хом-ашёларни бир ой муддатда махсус транспортлар орқали олиб келишни ташкил этилади.

Шунингдек, қарор лойиҳасига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қуруқ ва хўл мевалар, мева шарбатлари ҳамда бошқа маҳсулотларни Мўғулистонга экспорт қилувчи ва ушбу давлатдан гўшт олиб келувчи корхоналар рўйхати илова қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан