Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожик-қирғиз чегарасидаги қуролли можаро: ҳозир вазият қандай?
24.07.2019 13:57,  
34

Ҳозирги вақтда Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумат делегациялари чегарада юз берган можаро юзасидан музокара ўтказмоқда. Бу ҳақда Sputnik Исфара ҳокимининг матбуот котиби Иқбол Тешаевга асосан хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, Исфара-Ворух трассаси ҳануз ёпиқ, қирғизлар эса Тожикистон шошилинч ёрдам машиналари ҳаракатига тўсқинлик қилишмоқда. Шу сабабли чегарада отишма оқибатида яраланган икки кишини Ворухдан олиб чиқа олишмаяпти.

Жароҳатланганлар зудлик билан қайта операция қилиниши зарур. Маълум бўлишича, бир нафар тожикистонлик ўпка қисмида ўқ жароҳатини олган. Унга фақат бошқа шифохонада операция қилиш мумкин, чунки Ворух қишлоғида зарур тиббий шароитлар мавжуд эмас.  

Эслатиб ўтамиз, 22 июль куни Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида навбатдаги қуролли можаро юз берди.

Қирғизистон давлат чегара хизмати маълумотига кўра, Тожикистон Воруз қишлоғи аҳолиси аҳоли пунктига кириш жойига байроқ ўрнатмоқчи бўлишган, Оқ-Сой (Қирғизистон) қишлоғи аҳли эса бунга қарши чиқишган. Оғзаки тортишув давомида томонлардан бири қурол ишлатган. Отишма оқибатида бир нафар тожикистонлик ўқитувчи ҳалок бўлди, 16 киши жароҳатланди, бир нафар милиция ходими оғир аҳволда.

Кейинчалик Тожикистон чегара хизмати ушбу воқеани Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон раҳбари Сооранбай Жээнбековнинг учрашуви арафасидан уюштирилган провокация деб атади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан