Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистонлик она-бола тўрт нафар ўзбекистонликни қулдек ишлатганлиги маълум бўлди
24.07.2019 16:21,  
13

Москва яқинида яшовчи, асли тожикистонлик она ва ўғли тўрт нафар ўзбекистонлик фуқарога қулларча муносабатда бўлиб, далада ишлатган. Бу ҳақда Россия тергов қўмитаси ҳудудий бошқармасига асосланиб «Вести» хабар берди.

Замонавий «крепостнойлик ҳуқуқи» Серпухово туманида ўтган июнь ойида, 29 ёшли хўжайин Ўзбекистондан тўрт кишини олиб келганидан кейин йўлга қўйилган. У 15 кунга 250 доллардан ҳақ тўлаш бўйича ваъдасида турмаган, камига унинг 51 ёшли онаси керакли ҳужжатларни расмийлаштириш баҳонасида ўзбекистонликларнинг паспортларини олиб қўйган.

Оқибатда, дейилади тергов қайдида, чорасиз қолган мигрантлар фақат қорин тўйғазиш учун меҳнат қилишга мажбур бўлишган.

Ўзбекистонликлар бир ойдан кўп текинга ишлашган, кейин амаллаб полиция бўлинмасига етиб олишган.

Қилмишлари учун она ва бола 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Тергов талқинига кўра, улар бунақа ишни биринчи марта қилаётгани йўқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан