Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззахдаги савдо дўконида йирик ўғирлик содир этган шахс қўлга олинди
26.07.2019 14:52,  
21

2019 йил 25 июль куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Қулама ҚФЙда яшовчи 41 ёшли А.С. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

У шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс Жиззах шаҳри Халқобод маҳалласи ҳудудида жойлашган “Эски шаҳар буюм” бозоридаги унга тегишли савдо дўкони эшиги қулфини бузиб кириб, у ердан 15 700 000 сўм пуллари, 2 дона “Самсунг” мобиль планшети, фуқаролигини  тасдиқловчи ҳужжатларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Жиззах шаҳар Ўратепалик маҳалласи Н.Сафаров кўчасида яшовчи 47 ёшли А.И. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.     

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан