Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда аёл боши тикиб қўйилган эркак жасади аниқланди
27.07.2019 14:50,  
33

АҚШ федерал тергов бюроси Аризонадаги биологик ресурслар марказида текширув ўтказди. Текширув давомида бир уюм инсон тана аъзолари устида аёл боши тикиб қўйилган эркак жасади аниқланган, деб хабар қилмоқда New York Post суд ҳужжатларига таянган ҳолда. 

Нашр маълумотига кўра, марказда тинтув ўтказган ФБР ходимлари "бошлар, қўллар ва оёқлар солинган челакларни", "эркаклар гениталиялари солинган музлатгичлар", эркак жасадига тикилган аёл бошини, шунингдек, идентификация ёрлиқларисиз бўлган тана аъзолари уюмини аниқлашган.

Матбуот марказга қарши 33 киши томонидан берилган ариза туфайли даҳшатли топилма ҳақида хабар топган. Маълум бўлишича, бу инсонларнинг яқинлари танаси илмий мақсадларда фойдаланиш учун ташкилотга хайрия қилинган бўлган, бироқ улар бунинг ўрнига сотувга қўйилган.

Ушбу иш юзасидан суд мажлиси 21 октябр куни Марикоп Олий судида бўлиб ўтади.

New York Post эслатиб ўтишига кўра, 2015 йилда марказ эгаси Стефан Гор тана аъзолари сотганлик ва улардан донорлик учун таъқиқланган мақсадларда фойдаланганлик учун айбдор деб топилган. Унга бу иши учун шартли равишда тўрт йиллик қамоқ жазоси берилган ва 121 минг доллар жарима тортилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан