Абитуриентлар тестдан жуда тез чиқмоқда - бу йилги саволлар шунчалик осонми?

29.07.2019 | Илм-фан | 5448

Бугун, 29 июль куни мамлакатимиз олий таълим муассасалари сиртқи таълим шаклига қабул тест имтиҳонлари бошланди, деб хабар қилмоқда Халқ сўзи нашри. 

Экспомарказда бўлиб ўтаётган тест жараёнларини кузатаётган журналистлар эътиборини қўйидаги ҳолатга қаратишган: имтиҳон бошланганига ўтар-ўтмас кўпчиллик абитуриентлар имтиҳон жавобларини тез-тез белгилаб чиқиб кетишаётгани бўлган.  Улар бундан таажубга тушиб, абитуриентлардан бири билан суҳбат қилишган.

- Низомий номидаги педагогика институтининг меҳнат таълими факультетига ҳужжат топширганман. Имтиҳон кўнглимдагидек ўтди. Барча саволларни ечиб чиқяпман.  Кўпчилиги таниш саволлар. Ўтган йили ҳам топширгандим. Лекин омадим келмаган. Тўғри, жавобларни таваккал қилиб ҳам белгиладим. Муҳими, билган саволларим ҳам тушди. Бу йил талабаликдан умидим бор, - дейди янгийўллик Шоира Абдураҳмонова.

Хабарда шунингдек, журналистлар суратга олиши учун соат 10:00 дан 10:20гача вақт ажратилиши  айтиб ўтилган, лекин бу вақтга келиб тест заллари бўшаб қолиши ҳам мумкин.