Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳоким ўринбосарини ёқиб юборган тадбиркор суд-психиатрия экспертизасидан ўтмоқда
29.07.2019 10:30,  
4

Яккабоғ тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Мансур Туймаевнинг ҳаётига суиқасд қилганлигида айбланувчи тадбиркор Бахриддин Исамов айни пайтда Тошкентда суд-психиатрия экспертизасини ўтмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.

Яккабоғ тумани прокуратураси юқорида қвйд қилинган ҳолат юзасидан 20 июль куни Бахриддин Исамовга нисбатан Жиноят кодексининг 25- ва 97-моддаси 1-қисми билан жиноят ишини қўзғатган.

Исамовнинг ҳимоя ҳуқуқи таъминланиб, ҳимоячиси Ш. Гайиров иштирокида гумон қилинувчи тариқасида сўроқ қилинган. 21 июль куни Исамов Жиноят-процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибда ушланиб, бу ҳақида яқин қариндошларига маълум қилинган ва қариндошлари томонидан олиб келинган кийим кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланган.

22 июль куни Исамовга айб эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўланилган. Айбланувчи қариндошлари томонидан таклиф қилинган ҳимоячиси Х. Джабборов билан ҳоли учрашига шароит яратиб берилган.

Исамовга нисбатан суд-психиатрия экспертизаси тайинланиб, Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ тумани судининг 22 июлдаги ажрими билан стационар тартибда суд-психиатрия экспертизаси ўказиш учун Тошкентга юборилган. Шу куни у турмуш ўртоғи Нодира Ҳайдарова ва ўғли Шарофиддин Даминов билан учрашув ташкил қилиб берилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан