Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда собиқ хотинини совуққонлик билан ўлдиришга уринган фуқаро узоқ йилга озодликдан маҳрум этилди
29.07.2019 21:24,  
14

Тошкентда ўз уйи олдида собиқ хотинини совуққонлик билан ўлдиришга уринган фуқарога суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман суди матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суд ҳайъати судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглади, тўпланган далилларни текширди ва муҳокама қилди, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилди, тарафларнинг музокаралари, судланувчиларнинг ҳимоя нутқи ва охирги сўзини эшитди.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25 (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга 10 (ўн) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, жабрланувчининг сўзларига кўра, собиқ умр йўлдоши уни бир неча йил таъқиб қилган, кейин подъезд яқинида пойлаб туриб, унга пичоқ билан ҳужум қилган.

36 ёшли Ойбек жиноятни ёлғиз ўзи содир этган ва унинг ҳозирги турмуш ўртоғи унинг режаларидан шубҳаланмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан