Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Airbus 900 та самолётга буюртма олди
31.07.2019 11:30,  
68

Европанинг энг йирик авиация қурилиш концерни Airbus 2019 йилнинг биринчи ярмида соф даромадини 2,4 баравар оширди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Airbus 2019 йил давомида ўз мижозларига 880 – 890 та тижорат самолётлари етказиб бериш учун буюртма олган. Ундан ташқари Airbus ҳарбий самолётлар, вертолётлар ва космик аппаратлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади", - дейилган хабарда.    

2019 йилнинг биринчи ярмида Airbus умумий тушуми 24 фоиз га ошиб – 30,86 млрд. еврони ташкил қилди, акциялар даромади эса 0,64 евродан 1,54 еврогача ўсди.

2019 йилнинг 2 кварталида компаниянинг соф даромади 2,4 баравар ошди. Компания буни биринчи навбатда молиявий инструментларнинг самарали қўлланиши ва солиқ ставкасининг туширилишида – деб баҳоламоқда.

Маълумот учун, дунёда фақат 14 та мамлакат самолётлар ишлаб чиқаради. Энг йирик самолёт ишлаб чиқарувчи компаниялар қуйидагилар ҳисобланади:  Airbus – йилига ўртача 900 та, Boeing – 700 та, Embrarer – 100та,  ATR – 75та, Bombardier – 55 та, ОАК – 40 та самолёт ишлаб чиқаради.  

Boeing компанияси даромади ўтган йилда содир бўлган воқеалардан сўнг кескин тушиб кетган эди. Хусусан, Boeing 737 Max самолётлари ичида ўрнатилган яширин дастур 2та самолёт қулашига олиб келган ва ушбу турдаги самолётлар парвози бутун дунёда таъқиқлаб қўйилган эди. Бу йил парижда бўлиб ўтган дунёдаги энг йирик авиация кўргазмасида ҳам Boeing компанияси билан тузилган шартномалар сони Airbusга нисбатан 10 миллиард долларга кам бўлди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан