Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат хавфсизлик хизмати раиси Покистонга борди
31.07.2019 11:34,  
93

Жорий йилнинг 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов Покистоннинг Равалпинди шаҳрида ушбу давлат қуруқликдаги қўшинлар штаби (COAS) бошлиғи, генерал Камар Жавед Бажва билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда ўзаро ва профессионал қизиқишга сабаб бўлаётган масалалар муҳокама қилиниб, икки мамлакат ўртасида мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик, шунингдек, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги умумий вазиятга алоҳида эътибор қаратилди.

Иккала томон ҳам ҳарбий алоқаларни, айниқса, кадрлар тайёрлаш ва терроризмга қарши кураш соҳасида янада оптималлаштиришга келишиб олдилар. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Покистон армиясига профессионаллик ва минтақавий барқарорликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди, деб хабар беради Kun.uz нашри.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан