Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Мақтанчоқ” Чимкент ҳокими ишдан олинди (видео)
31.07.2019 14:55,  
33

Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаевнинг фармойиши асосан Чимкент шаҳар ҳокими Ғабидулла Абдраҳимов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Sputnik нашрининг ёзишича, бир неча кун олдин Абдраҳимов Лондонга амалга оширган хизмат сафари вақтида тасвирга олган видеони тармоққа жойлаштирган.

У ватандошларига салом айтиб, қуйидагиларни айтади: “Лондон – бу дунё пойтахти, албатта буни исботлаш шарт эмас. Мен барибир кўпроқ Қозоғистонни яхши кўраман. Қозоғистонда яшаш ва ишлаш керак, шунингдек, бутун дунё бўйлаб сайёҳат қилиш зарур”.

Ҳоким Қозоғистон ёшларига ватанда самарали ишлаш ва бутун дунё бўйлаб сайёҳат қилишни тавсия қилган.

Интернет фойдаланувчилари эса амалдорни мақтанчоқликда айблади.

Қозоғистон президенти администрацияси раҳбари Кримбек Кушербаевнинг Абдраҳимовнинг ҳаракатлари юзасидан фикр билдирди.

“Бугунги кунда Абдраҳимовга билдирилган сиёсий ишонч тугади”, - деди Кушербаев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан