Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош прокуратура коррупция етказган зарар миқдорини маълум қилди
31.07.2019 22:57,  
39

Жорий йилнинг биринчи олти ойи давомида коррупцион жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн 665 млрд 757 млн сўм миқдорида моддий зарар етказилган, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 1 трлн 621 млрд 503 млн сўми ёки 97,3 фоизи ундирилган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов сешанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Бош прокуратура фақатгина пора бериш ва олиш коррупцион жиноят ҳисобланмаслигини маълум қилди. Мол-мулкларни ўзлаштириш ёки талон-тарож қилиш, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва бошқа жиноятлар ҳам ҳисобга олинади.

Ўтган йилнинг худди шу даври зарар миқдори 58,3 млрд сўмни (6,7 млн доллар) ташкил этиб, унинг 51,7 млрд сўми (5,9 млн доллар) ёки 88,6 фоизи ундирилган. Зарар миқдори қарийб 29 мартага ошган.

Йил бошидан буён жами 661 нафар (ўтган йилнинг шу даврида — 725) турли тоифадаги мансабдор шахсларга нисбатан 590 та (1043) жиноят ишлари қўзғатилган, 398 та жиноят иши бўйича 537 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган ва қолган жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 25 нафари республика, 36 нафари вилоят ва 476 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирликлар, идоралар ҳамда корхона ва ташкилотларда ишлаб келган.

Жиноий жавобгарликка тортилган ходимларнинг 250 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, 48 нафари солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш, 71 нафари пора олиш-бериш ёки унда воситачилик қилиш, 51 нафари фирибгарлик, 23 нафари мансабни суиистеъмол қилиш, 18 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 4 нафари мансабга совуққонлик, 7 нафари мансаб сохтакорлиги ва 65 нафари бошқа жиноятлари учун жавобгар бўлган.

Қайд этиш жоизки, 5 ой якунлари бўйича прокуратура органлари фаолияти тўғрисидаги брифингда коррупциядан кўрилган зарар миқдори 35,7 млрд сўм (4,1 млн доллар) экани маълум қилинган эди. Бундан кўриниб турибдики, июнь ойининг ўзида давлат ва жамият манфаатларига 1,63 тлрн сўм (188,1 млн доллар) миқдорида зарар етказилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан