Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко бир-бирига совға ҳадя қилди (видео)

01.08.2019 | Ўзбекистон | 5639

31 июль куни Беларусга ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенконинг таклифига биноан «Заславл» давлат қароргоҳида бўлди. 

Давлат раҳбарлари қароргоҳ ҳудудини сайр қилди, сўнг совғалар алмашди. Лукашенко ўзбекистонлик ҳамкасбига «Беларусь» панноси ва миллий кўйлак, унинг кичик ўғли Николай эса зубр ҳайкалчасини тақдим этди.

Шавкат Мирзиёев Беларусь раҳбарига Лукашенко деб ёзилган хоккейчи ҳайкалчасини совға қилди.

Шунингдек, Президентлар Шавкат Мирзиёев Лукашенкога ўтган йили Ўзбекистонга ташрифи чоғида совға қилган ўйма шийпончада норасмий учрашув ўтказди.